Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

ССВ: Ҳамшира бемор боланинг бувиси томонидан калтакланди

ССВ: Ҳамшира бемор боланинг бувиси томонидан калтакланди

Фото: Видеолавҳадан скриншот

Ижтимоий тармоқларда тарқалган аёл кишининг ҳамширани дўппослагани акс этган видеохабар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан ўрганилиб, қуйидагилар маълум қилинди.

Аниқланишича, 2020 йил 5 январь куни соат 19.00 лар атрофида Сурхондарё вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказининг қабул бўлимига 2017 йилда туғилган бемор Ф.М.нинг тана ҳарорати юқори эканидан шикоят қилиб, амакиси ҳамда бувиси томонидан мурожаат қилинади.

Қабул бўлими ҳамшираси С.Б. биринчи ёрдам кўрсатиш мақсадида беморнинг тана ҳароратини ўлчайди. Тана ҳарорати юқори эканини аниқлаган ҳамшира ҳароратни тушириш мақсадида парацетамол шамчасини қўйиш учун беморни муолажа хонасига олиб киришни кўрсатади. Шунда тўсатдан беморнинг бувиси сабабсиз ҳамширанинг шахсиятига тегадиган ҳақорат сўзлар билан бақириб, уни калтаклайди.

Шунга қарамай, қабул бўлимида навбатчи шифокор А.Н. томонидан бемор Ф.М.га биринчи ёрдам кўрсатилган ва «Ўткир респиратор касаллиги» ташхиси билан стационар даволанишга ётқизилган.

Калтаклаган ҳамшира С.Б. «Бош мия чайқалиши, чап чакка соҳаси юмшоқ тўқималарининг эзилиши» ташхиси билан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази вилоят филиали травматология бўлимига ётқизилган. Беморнинг аҳволи тажрибали шифокорлар томонидан назоратга олинган бўлиб, малакали тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан вилоят ички ишлар бошқармаси ва вилоят прокуратурасига мурожаат қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг