Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойнинг космик станцияси 1 апрель куни Ерга қулайди

Хитойнинг космик станцияси 1 апрель куни Ерга қулайди

Фото: «Hi-News»

Хитойнинг «Тяньгун-1» биринчи автомат-станцияси орбитадан чиқиб, 2018 йилнинг 31 мартидан 4 апрелгача бўлган даврида Ерга қулаши кутилмоқда. Хитой космик агентлиги вакилининг маълумотларига кўра, станциянинг қулашини назорат қилиб бўлмайди, деб хабар берди «Hi-News».

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, станция 42,8 даража шимолий кенглик ва 42,8 даража жанубий кенглик зонасига қулайди, бу эса қулаш жойи Африка, жанубий Европа, Яқин Шарқ ёки Жануби-Шарқий Осиё ҳудудларига тўғри келиши мумкинлигини билдиради. Станциянинг Доғистонга қулаш эҳтимоли ҳам катта. Олимларнинг таъкидлашича, бунда атрофга ва одамларга минимал даражада зарар етади.

Европа космик агентлигида коинотдаги чиқиндиларни кузатиш бошқармасининг раҳбари Холгер Крагнинг сўзларига кўра, станция қолдиқларининг Ерга тушишидан одамлар у қадар катта жабр кўрмайди.

Аввалига, хитойлик мутахассислар «Тяньгун-1» 2017 йилнинг охирига бориб Ер атмосферасида ёниб кетишини тахмин қилганди, бироқ кейинроқ станция 2018 йилнинг баҳорида ўз фаолиятини якунлаши маълум бўлган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг