Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурияда ҳалок бўлган «Су-25» самолёти учувчисига Россия қаҳрамони унвони берилди

Сурияда ҳалок бўлган «Су-25» самолёти учувчисига Россия қаҳрамони унвони берилди

Сурияда уриб туширилган «Су-25» самолёти.

Фото: «Reuters»

Россия президенти Владимир Путин Сурияда ҳалок бўлган учувчи, майор Роман Филиповга Россия қаҳрамони унвонини бериш ҳақидаги фармонни имзолади. Бу ҳақида Кремль матбуот хизмати маълум қилган.

Филипов «қаҳрамонлиги, баҳодирлиги, ўз ҳарбий бурчига содиқлиги учун» мукофотланди дейилади хабарда. Маълумки, жорий йилнинг 3 февраль куни Идлиб зонасида (Сурия мухолифатига қарашли) самолёт жангарилар ҳужумига учраган, Филипов самолётдан сакрашга улгурган, бироқ террорчилар билан жангда ҳалок бўлган.

Майорнинг жасади Россия ҳарбий разведкачилари ва турк аскарларининг саъй-ҳаракатлари натижасида русларга қайтарилган. Марҳумнинг дафн маросими 8 февраль куни Воронеж шаҳрида бўлиб ўтади. Марҳумнинг оиласи, бир нафар фарзанди бор.

Сурияда уриб туширилган «Су-25» самолёти.
Фото: «Getty Images»

Россия ҳарбий-космик кучлари раҳбари Сергей Суровкин Филиповнинг ўлимини «жуда катта йўқотиш» деб атади ва унинг яқинларига ҳамдардлик билдирди.

«Майор Филипов бошқа ҳарбий хизматчиларимиз каби ҳақиқий ватанпарвардир. Унинг жасорати Россия ҳарбий авиацияси ва армияси тарихидан муносиб жой олади», — деган Суровкин.

Калининград кўчаларидан бирига марҳумнинг номи берилади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг