Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарё: катта миқдордаги мариухана савдоси «пишмай қолди»

Сурхондарё: катта миқдордаги мариухана савдоси «пишмай қолди»

Иллюстратив фото.

Сурхондарё вилояти ИИБ ЖҚБ гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний муомаласига қарши курашиш бўлими тадбир ўтказган.

Текширув давомида Денов туманида яшовчи фуқаро У.Х. 155 дона гугурт қутисига жойлаган марихуана гиёҳвандлик моддасини «Х» исмли мижозга 54.000.000 миллион сўм эвазига сотаётган вақтида ушланган.

Тезкор ходимлар томонидан сотувчи ва мижоз жиноят устида қўлга олинди.

Ҳозирги вақтда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг