Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Сурхондарёда 4 киши йўл-транспорт ҳодисаси қурбони бўлди

Сурхондарёда 4 киши йўл-транспорт ҳодисаси қурбони бўлди

Иллюстратив сурат

Foto: «Fotodtp.net»

2018 йилнинг 20 февраль куни Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида рўй берган автоҳалокат натижасида 4 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Воқеа 20 февраль куни соат эрталабки еттиларда рўй берган. Хабарда қайд этилишича, 1988 йилда туғилган Т.Шаматов ўзининг «Ласетти» русумли автомашинасини Ўрикли маҳалласи ҳудудидан ўтувчи «Бишкек—Душанбе—Термиз» М-41 йўлининг 1553-километрида ҳайдаб кетаётиб, бошқарувни йўқотган ҳамда йўлнинг чап томонидаги ариққа тушиб кетган. 

Ҳодиса натижасида автомашина ҳайдовчиси жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган. Машинада бўлган йўловчилар З.Мардонова, Д.Жўраев, М.Абдухайирова ҳамда Т.Эшмирзаевалар воқеа жойида ҳалок бўлишган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг