Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда икки нафар ЙПХ инспектори лавозимидан озод этилди

Сурхондарёда икки нафар ЙПХ инспектори лавозимидан озод этилди

Фото: ЙҲХББ ахборот хизмати

Ижтимоий тармоқларда «ГАИ ходими тез тиббий ёрдам автомобилини сабабсиз ўтказмаслиги – жиноят» сарлавҳаси остида тарқалган видео юзасидан расмий маълумот берилганди.

Унда жорий йилнинг 15-17 июнь кунлари Сурхондарё вилоятида «Ёшлар фестивали» ўтказилганлиги муносабати билан ЙПХ ходимлари хизматга жалб этилиб, айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати чеклангани сабаб тез тиббий ёрдам автомобили ўтказилмагани ҳолати бўйича суриштирув ҳаракатлари олиб борилаётгани қайд этилганди.

Маълум қилинишича, Сурхондарёда икки нафар ЙПХ инспекторлари томонидан чақирувга асосан ҳаракатланиб борган тез ёрдам автомобилининг ҳаракатини бир муддат чеклагани ва бу хатти-ҳаракати билан кенг жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлгани учун Сурхондарё вилояти ИИБ ЙҲХБнинг 2021 йил 21 июнь кунидаги хизмат текшируви хулосасига кўра инспекторлар эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, бошқарма ихтиёрига қолдирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг