Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тадбиркорлик қилиш нияти билан 18 миллиард сўмга «тушириб» кетишди

Тадбиркорлик қилиш нияти билан 18 миллиард сўмга «тушириб» кетишди

Фирибгарлар макон танламайди, одам танламайди, дейишади. Бўлмаса Хоразм қаердаю, Наманган қаерда. Бу вилоятнинг одамлари бир-бирини кўриб, таниб-билиши учун минг чақирим йўлни босиб ўтиши керак. Аммо қуйида сизга етказмоқчи бўлган ҳодиса «қаҳрамони» ўз тузоғига илинадиган ўлжасини имкон қадар узоқроқдан қидиришга ошиқди. Ниятига етди ҳам.

Юқорида таъкидлаганимиздек, хоразмлик, 1976 йилда туғилган Қ.С. наманганлик 1963 йилда туғилган М.А.ни учратиб қолади. Қарангки, уларнинг иккаласи ҳам бирон ишнинг бошини тутмаган эди. Фикрлари ҳам бир жойдан чиқди-қўйди. Улар мўмай даромад топмоқчи бўлишди. Бироқ М.А. шеригининг кўнглида кечаётган ўй-хаёлларни билмасди. Билганида балки алданиб қолмасди. Хуллас, Қ.С. уни биргаликда тадбиркорлик қиламиз деб, фирибгарлик йўли билан 730 000 АҚШ доллари ва 12 350 000 000 сўм пулларини олиб, қайтариб бермайди. Жиноят жазосиз қолмайди, деганларидек, қинғир йўлни танлаган шахс ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан ушланди.

Ҳозир ушбу ҳолат буйича Жиноят кодексининг 168-модаси 4-қисми «а»-банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг