Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Таиландда поезд автобусни уриб юборди: ҳалок бўлганлар кўп (видео)

Таиландда поезд автобусни уриб юборди: ҳалок бўлганлар кўп (видео)

Фото: «News.yandex.ru»

Таиландда юк ташувчи поезд темирйўл кесишмасида автобусни уриб юборди. Бунинг оқибатида 20 нафар йўловчи ҳалок бўлди, 30 киши жароҳатланди, дея хабар берди «МИР 24» телеканали.

Тўқнашув пайтида автобусда жами 60 киши бўлган. Ҳайдовчи ишлаётган семафорга қарамай яқинлашиб келаётган поезднинг олдидан ўтиб кетишга уринган.

Автобус Самутпракан провинциясидан Чачоенгсао ибодатхоналаридан бирига кетаётганди. Йўловчилар Самутпракан фабрикаларидан бирининг ишчилари бўлишган.

Полиция ҳодисини ўрганмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг