Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЙПХ ва ППХ ходимларига тан жароҳати етказганлар ушланди

ЙПХ ва ППХ ходимларига тан жароҳати етказганлар ушланди

Фото: «iiv.uz»

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида 25 март соат 23.30ларда, Тошкент шаҳар ИИББ ЙПХ инспектори кичик сержант Э.Эргашев ва ИИББ ЖТСБ ППХ бригадаси ҳайдовчиси сафдор Б.Исроилов А.Фитрат кўчасида хизмат олиб бораётган вақтларида шу кўчада шовқин солиб ҳаракатланиб келаётган 1991 йилда туғилган С.Мустафина ҳамда 1992 йилда туғилган К.Мираҳмедов бошқарувидаги «Ласетти» русумли автомашиналарини тўхтатишган.

Инспектор ҳайдовчи С.Мустафинадан автомашинага тегишли ҳужжатларни тақдим қилишни сўраганида, иккала автомашинада маст ҳолда бўлган йўловчилар – 1990 йилда туғилган М.Фрейбергер, 1995 йилда туғилган Р.Мираҳмедов, 1994 йилда туғилган Д.Махмадовлар ходимларнинг олдига келиб фаол қаршилик кўрсатганлар.

Шундан сўнг шу ҳудудда хизмат олиб бораётган ИИББ ППХ ва ЖТСБ ППХ бригадаси сафдори К.Ҳамидов ва кичик сержант З.Жўраевлар ёрдамга келганида, уларнинг ҳам қонуний талабларига бўйсунмай, фаол қаршилик кўрсатиб, сафдор К.Ҳамидов ва кичик сержант З.Жўраевларнинг бош ҳамда юз қисмларига уриб жароҳат етказишган. Натижада сафдор К.Ҳамидов ва кичик сержант З.Жўраев ИИВ Марказий госпиталига ётқизилган. 

Кўрилган чоралар натижасида М.Фрейбергер, Р.Мираҳмедов ва Д.Махмадовлар ушланганлар. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълум қилди.

 

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг