Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Танишини қарийб 400 миллион сўмга «ухлатган» фирибгар ушланди

Танишини қарийб 400 миллион сўмга «ухлатган» фирибгар ушланди

Фото: «Zakovat»

2016 йилнинг март ойида Шайхонтоҳур туманида яшовчи, муқаддам судланган 28 ёшли А.С. таниши, 1986 йилда туғилган А.К.га Хитойдан юмшоқ мебель ясаш учун ускуналар олиб келиб беришни ваъда қилиб 179 млн. 350 минг сўм пулини олган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Орадан бир ярим йил ўтиб, 2017 йилнинг октябрда у танишига берган ваъдасини бажармасдан туриб яна чув туширди: «Малибу» автомашинасини олиб беришини айтиб, 210 млн. сўм пулини олиб кетади.

Аммо ваъдалар ваъдалигича қолди. У бу пулларни ўз эҳтиёжи йўлида ишлатиб юборгани эса кейинроқ маълум бўлди.

Ҳозирда А.С. ҳибсга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг