Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тармоқда ўқувчини калтаклаётган муаллим видеоси тарқалди. Вазирлик изоҳи

Тармоқда ўқувчини калтаклаётган муаллим видеоси тарқалди. Вазирлик изоҳи

Видеодан скриншот. 

Ижтимоий тармоқларда ўқувчини калтаклаётган муаллим видеоси тарқалди. Кузатув камерасига муҳрланган тасвирга кўра, ўқитувчи болани ураётганда, бошқа бири уни тўхтатишга урингани акс этган. 

Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати мазкур видеога изоҳ берди. 

Ҳодиса Андижон вилояти, Асака туманида юз берган. 

Видеолавҳада акс этган бошланғич синфларда тасвирий санъат ва мусиқа фани ўқитувчиси М. Умаралиева 4-синф ўқувчиси И.Махаммаджоновни калтаклаган. Бунга сабаб ўқувчи дарс вақтида сўроқсиз уйига кетиб қолганлиги учун синф раҳбари Ш.Эргашева ўқувчини суриштириб, фарзандини дарсда иштирок этмаганлигини айтганлиги учун М. Умаралиева аччиқ қилиб ўз фарзандини урган.
 
Ушбу ҳолат юзасидан Асака тумани тумани вояга етмаганлар комиссиясига мурожаат этилган.
 
 
Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг