Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тайван соҳилида вертолёт изсиз йўқолди

Тайван соҳилида вертолёт изсиз йўқолди

Фото: «Getty Images»

5 февраль куни кечаси Тайвандаги Ланью оролига тиббий ёрдам ва тиббий эвакуация қилиш учун учадиган вертолёт қулаб тушди. Бу ҳақда Тайван ички ишлар вазирлиги хабар қилмоқда.

Дастлабки маълумотларга қараганда, ортга қайтишда вертолёт билан алоқа йўқолиб, у радардан ғойиб бўлган ва номаълум сабабларга кўра, вертолёт сувга қулаган.

Вертолётда икки нафар учувчи, механик, шифокор, бемор ва бир неча киши бўлган. Уларнинг аҳволи ҳали маълум эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг