Тайвань зилзиладан сўнг қидирув операциясини якунлади

Тайвань зилзиладан сўнг қидирув операциясини якунлади

Фото: AFP 2018

Тайваннинг шимолий-шарқидаги Хуалянь тумани маъмурияти 6 февралда содир бўлган зилзила бўйича қидирув-қутқарув бўйича операцияни якунлашди. Сўнгги маълумотларга кўра, мазкур зилзила оқибатида 16 киши ҳалок бўлган, 285 киши жароҳатланган. Қолаверса, яна бир киши ҳали топилмаган.

Туман маъмурияти якшанба куни қидирув-қутқарув бўйича операция 100 соат давом этганини ва унда ҳарбийлар, тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчилар, полициячилар иштирок этганини хабар қилди. Қидирув операцияси жабрланганлар оиласининг розилиги билан тўхтатилди.

Маҳаллий ҳокимият органларининг айтишича, Хаулянь туманига қилинган хайрия суммаси 20 миллион долларни ташкил этади. Айни пайтда уйидан айрилганларнинг турар жойларини қайта тиклаш учун 4 баробар кўп маблағ талаб этилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг