Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Теҳрон яқинида Қирғизистондан учган «Boeing 707» самолёти ҳалокатга учради

Теҳрон яқинида Қирғизистондан учган «Boeing 707» самолёти ҳалокатга учради

Фото: «Twitter»

Теҳрон яқинида Қирғизистондан учган «Boeing 707» юк самолёти ҳалокатга учради. Дастлабки маълумотларда самолёт бортида 10 киши бўлгани айтилган, аммо кейинчалик самолётдагилар сони 16 кишилиги маълум бўлди. Бу ҳақда Эрон фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот котиби Ҳасан Холидий маълум қилган.

Дастлабки маълумотларга кўра, авиаҳалокатга учувчининг қўниш йўлакларини танлашдаги хатоси сабаб бўлган.

Хабарга кўра, самолётнинг борт муҳандиси омон қолган. Самолёт бориб урилган уйларда яшовчиларинг тақдири нима кечгани ҳақида ҳозирча маълумот берилмаган.

Самолёт қайси компанияга қарашли экани ҳақида аввалига хориж манбаларида турлича хабар берилди. Сўнгги маълумотларга кўра, «Boeing 707» Эрон армиясига қарашли бўлган ва бугун, 14 январь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекдан учиб келаётган бўлган. Унинг бортидаги 16 кишидан фақат бир нафари тирик қолган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг