Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Термизда ифторлик пайтидаги жанжал бўйича расмий маълумот берилди

Термизда ифторлик пайтидаги жанжал бўйича расмий маълумот берилди

2021 йилнинг 16 апрел куни тахминан соат 19:10 ларда Н.Н. оила аъзолари билан Термиздаги «Хан Султан» ресторанига овқатланиш учун келади.

Сурхондарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар беришича, бироз вақт ўтиб улар ўтирган столга дўсти М.Б. ҳам келиб ўтиради. Н.Н. яна қўшимча буюртма беради. Аммо буюртма кечикаверганлиги сабабли официант билан ўртасида тортишув келиб чиқади.

Ресторан иш бошқарувчиси З.Т. мижоз Н.Н.га жанжал қилмасликни, Рамазон ойида ўзаро ҳурматда бўлишни сўрайди. Бунга жавобан Н.Н. унга бақириб, ўзаро ҳурматда бўлмаслигини айтганидан сўнг ресторан ишчилари билан ўртасида жанжал келиб чиққан.

Жанжал вақтида Н.Н. қўли билан З.Т.нинг юзига бир марта уради. Шундан сўнг Н.Н.нинг қайнукаси A.Т. ҳам жанжалга аралашиб, З.Т.нинг юзига қўли билан икки марта уриб тан жароҳати етказган. A.T.ни тинчлантирмоқчи бўлган ресторан ишчилари Ф.Ж. ва Н.A.лар ҳам тан жароҳати олган.

Мазкур ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 277-моддаси 2-қисмининг «б» банди билан жиноят иши қўзғатилган. Жиноят иши тергов ҳаракатлари давомида ресторан ишчилари ва бошқа иштирокчиларнинг ҳаракатларига ҳам қонуний баҳо берилиши маълум қилинди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг