Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Термиздаги портлашга нима сабаб бўлгани аниқланди

Термиздаги портлашга нима сабаб бўлгани аниқланди

Бугун, 8 апрель куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган кўпқаватли уйларнинг бирида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

Бош прокуратура матбуот хизмати ҳодиса тафсилотларини «Xabar.uz»га маълум қилди.

Хабар берилишича, бахтсиз ҳодиса «Дўстлик» маҳалласидаги 10-уйнинг ертўласидаги пенопластдан тайёрланган буюмлар, ҳожатхона қоғозлари ва бошқа маҳсулотлар сақланадиган омборда содир бўлган ва унинг оқибатида 2 киши ҳалок бўлган.

8 апрель куни соат тахминан 11:30ларда «Дўстлик» маҳалласи, А.Навоий кўчаси, 10-уй ер тўласида фуқаро И.Б.га тегишли бўлган «Fasad Diyor» МЧЖга қарашли ертўлага И.Б.нинг амакиси И.Р. ва фуқаро Р.А. билан биргаликда омборхонада сақланаётган ҳожатхона қоғози ва бошқа товарларни кўздан кечириш мақсадида ертўлага тушишган. Ертўла қоронғи бўлгани сабабли электр чироғини ёққан вақтда ер тўлада тўпланган ис гази ва электр энергиясининг ўзаро кимёвий реакцияси натижасида портлаш ҳолати келиб чиққан. 

Натижада, ходиса жойида бўлган фуқаролар И.Р. ва Р.А. вафот этган.

Ҳодиса жойига вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари, вилоят ИИБ бошлиғи, Термиз шаҳар прокурори ва бошқа тезкор тергов гуруҳи аъзолари чиқишган. 

Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг