Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тез тиббий ёрдам билан келган шифокор беморнинг уйини тунаб кетди

Тез тиббий ёрдам билан келган шифокор беморнинг уйини тунаб кетди

Фото: «Спутник»

Андижон шаҳрида яшовчи фуқаро У.Г. Андижон шаҳар ИИБга ариза билан мурожаат қилиб, 2018 йил 12 январь куни соат 07:00 ларда яшаш уйи меҳмонхонасидаги телевизори устидан нархи 24 000 000 сўмлик тилла тақинчоқлари: 1 дона тилла занжир, 1 дона узук, 1 дона билакузук ва 1 жуфт зираклари номаълум шахс томонидан ўғирлаб кетилганини билдирган.

Андижон вилояти ИИБ матбуот хизматининг хабарига кўра, кўрилган тезкор чоралар натижасида номаълум шахс Андижон туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.Л. бўлиб чиқди.

Олиб борилган профилактик суриштирув ишлари натижасида фуқаро А.Л. 2018 йил 12 январь куни соат 06:30 ларда, У.Г.нинг чақирувига асосан яшаш уйига тез тиббий ёрдам автомашинасида келиб, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиб чиқиб кетаётиб, юқоридаги буюмларини ўғирлаб кетгани аниқланди.

Мазкур ҳолат бўйича Андижон шаҳар ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг