Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тезкор хабар! Тошкентда автомобил газ баллони портлаб кетди

Тезкор хабар! Тошкентда автомобил газ баллони портлаб кетди

Фото: Водители Ташкента

Бугун, 28 декабр куни Тошкент шаҳар Яккасарой туманидаги Қушбеги газ қуйиш шохобчасида портлаш кузатилди. Бу ҳақда ишончли манбаларимиз хабар берди.

Аниқланишича, «Нексия» русумли автомашинанинг газ баллони шохобчада портлаб кетган. Портлаш сабаби — автомобил газ билан тўлдирилаётган пайтда ҳаддан ташқари юқори босим берилган. Ҳеч ким жабр кўрмаган.

Машина ҳайдовчиси эркак киши бўлиб, унга ҳеч қандай жароҳат етмаган. Портлашнинг аниқ сабаби кечроқ маълум қилинади.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг