Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкент метро поездида носозлик кузатилди

Тошкент метро поездида носозлик кузатилди

Фото: «wikipedia.org»

2018 йил 6 декабрь куни соат 18 дан 18 дақиқа ўтганда Тошкент метросининг Ўзбекистон йўли «Машинасозлар» бекатида биринчи йўл бўйича ҳаракатланаётган метро поезди эшикларининг очилиб ёпилишидаги ҳаво тизимида носозлик кузатилганлиги боис мазкур ҳаракат таркиби депога олиб кирилди.

«Ўзбекистон темир йўллари» матбуот хизмати хабар беришича, ушбу вақт мобайнида бошқа метро поездлари Тошкент метро бекатидан айлантирилиб ҳаракат ташкил қилинди.

Носозлик 15 дақиқада бартараф этилиб, мазкур йўналишдаги метро поездлари белгиланган жадвал асосида ҳаракатини давом эттирди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг