Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

ИИББ «хавфли» шарлардан огоҳлантирди

ИИББ «хавфли» шарлардан огоҳлантирди

Фото: «ozon.ru»

Бугун кўплаб байрамларда ҳаво шарларидан фойдаланилади. Туғилган кун, янги дўкон ёки офисларнинг очилиш маросимларини безаш учун турли хил ҳаво шарлари ишлатилиши одат тусига кириб қолди. Аммо бу каби ҳаво шарларини харид қилишдан олдин албатта уларнинг соғлиқ учун хавфсизлигига ва гелий билан тўлдирилганлигига ишон ҳосил қилиш зарур, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабарида.

Сабаби, баъзи бир инсофсиз сотувчилар ёқилғи гази билан тўлдирилган шарларни сотишмоқда. Бундай шарлар инсон соғлиғига ва ҳаётига хавф туғдириши барчага аён. Кичик бир учқун сабабли ҳам бу каби шарлар портлаб, ичидаги газ ёниб кетади. Натижада инсон соғлиғига жиддий зарар етиб, танаси куйиш мумкин.

Мисол тариқасида жорий йилнинг ноябрь ойида Учтепа туманида юз берган ҳодисани келтириш мумкин.

«Чироқчи» кафесида туғилган кун нишонлаш жараёнида ёниб турган шамли торт олдида табиий газ билан тўлдирилган шар портлади. Натижада тўрт нафар қизларнинг юз ва қўлларида турли даражадаги куйиш излари қолган. Тиббий ёрдам учун улар РШТЁИМга юборилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг