Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент туманида бир сурув қўй ўғирлаб кетилди

Тошкент туманида бир сурув қўй ўғирлаб кетилди

Тошкент тумани, Қизғалдоқ м.ф.й., Қизғалдоқ кўчасида жойлашган дала майдонидан қаровсиз юрган жами баҳоси 37.000.000 сўмга тенг бўлган 37 бош қўй ўғирлаб кетилди.

Ўғирликни Зангиота туманида яшовчи 1965 йилда туғилган Р.Р ҳамда Тошкент туманида яшовчи 1977 йилда туғилган А.А. содир этгани аниқланди. Ўтказилган тадбир натижасида «шоввоз»лар ушланган.

Мазкур жиноят иши юзасидан туман ички ишлар бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 169-моддаси, 2-қисми «в» банди билан жиноят иши қўзғатилган.

Шунингдек, қўй ўғрилиги бўйича 12 январь куни Паркент туман ички ишлар бошқармасига шу туманнинг «Сой» маҳалласида яшовчи фуқаро М.Ф. ариза билан мурожаат қилган. Мурожаатда 12 январь кунига ўтар кечаси унинг уйидан умумий нархи тахминан 4.000.000 сўм бўлган беш бош қўйини ўғирлашганини баён қилган. Фуқаронинг таъкидлашича, унинг уйида шу куни ҳеч ким бўлмаган.

Ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси, 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган эди. Тезкор чора-тадбирлар натижасида мазкур жиноятни жабрланувчи М.Ф.нинг қишлоқдошлари 1995 йилда туғилган Р.А. ҳамда 1996 йилда туғилган Х.М. содир этганликлари аниқланиб, улар ушланди.

Ҳозирда мазкур икки иш юзасидан тергов-суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг