Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент вилоятида «Дамас» ва «Исузу» тўқнашувидан тўрт киши ҳалок бўлди

Тошкент вилоятида «Дамас» ва «Исузу» тўқнашувидан тўрт киши ҳалок бўлди

Тошкент вилоятининг Бўка туманида 2 июнь куни мудҳиш йўл транспорт ҳодисаси рўй берди.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, Жиззах вилояти Ш.Рашидов туманида яшовчи А.Б. ўзининг бошқарувидаги «Исузу» юк автомашинаси билан «Оҳангарон-Бўка-Гулистон» йўлининг 71-километрида ҳаракатланаётиб, йўлнинг чап томонига бурилаётган «Дамас» автомашинасининг чап ён томонига бориб урилган.

Натижада «Дамас» автомашинасининг бир нафар  йўловчиси воқеа жойида, уч нафар йўловчиси эса касалхонага келтирилганида вафот этган. Шунингдек «Дамас» автомашинаси ҳайдовчиси Бўка туманида яшовчи Ш.С. ва унинг тўрт нафар қолган йўловчилари турли  жароҳатлар билан касалхонага ётқизилганлар.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг