Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент вилоятидаги спа салон ва сауналарнинг яширин фаолияти фош этилди

Тошкент вилоятидаги спа салон ва сауналарнинг яширин фаолияти фош этилди

Фото: Тошкент вилояти ИИБ матбуот хизмати

Тошкент вилоятида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш мақсадида ўтказилаётган «зарбдор ойлиги» доирасида, тунги клуб, спа салон ва сауналарда назорат-рейд тадбирлари ўтказилди.

Натижада Оққўрғон, Ўрта Чирчиқ, Бекобод тумани ва Ангрен шаҳрида 3 та фоҳишахона сақлаш жинояти аниқланиб, чора кўрилиши таъминланди.

Масалан, Ангрен шаҳар «Дукент» қўрғонида яшовчи 1974 й.т. Х.Ш. ўзи яшаб келаётган дала ҳовлисида фоҳишахона ташкил қилганлиги аниқланиб, келишилган пулларни олаётган вақтида далилий ашё билан ушланган.

Бундан ташқари, фоҳишалик билан шуғулланган 4 нафар шахсга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 190-моддасига кўра тегишди ҳужжатлар расмийлаштирилган бўлса, карантин қоидаларини бузган 24 нафар шахслар аниқланиб, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасига асосан маъмурий баённома тузилди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг