Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда 2.3 млрд. сўмлик кредит пуллари мақсадсиз ишлатиб юборилган

Тошкентда 2.3 млрд. сўмлик кредит пуллари мақсадсиз ишлатиб юборилган

2017 йил март ойида Шайхонтоҳур туманида яшовчи “Кар Оил” МЧЖ раҳбари (исми айтилмаган) Учтепа туманида яшовчи бошқа бир корхона раҳбари номига кредит расмийлаштиришни ва ушбу пулларни мақсадли сарфлаш эвазига катта миқдорда фойда олишни айтган.

Бу ҳақдаги ариза Тошкент шаҳар ИИББга 2018 йил 3 ноябрь куни тушган. “Кар Оил” раҳбари алдов йўли билан Шайхонтоҳур туманида жойлашган банк филиалидан нариги корхонанинг номига 2 млрд. 300 млн. сўм миқдорда кредит олган ва ушбу пулларни мақсадсиз ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборган.

Ҳолат юзасидан “Кар Оил” МЧЖ раҳбари қўлга олиниб, жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг