Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда 3 ёшли қизчани ўғирлаб кетган йигит қўлга олинди (видео)

Тошкентда 3 ёшли қизчани ўғирлаб кетган йигит қўлга олинди (видео)

Фото:«Xabar.uz»

Тошкентда 3 ёшли қизалоқни қасддан ўғирлаб кетган Музаффар исмли йигит қўлга олинди.

«Замон» кўрсатувида ҳикоя қилинишича, Музаффар Шаҳина исмли бир фарзанди бор, турмушидан ажрашган аёл билан шаръий никоҳдан ўтади. Лекин Шаҳина ўз одатини тарк қилмай дугонаси билан кўнгилочар жойларда, тунги клубларда юришда давом этади. Хотинининг хиёнатларидан хабар топган Музаффар уни уйга қайтишга ундайди, аммо у рози бўлмайди. Музаффар унга босим ўтказиш мақсадида Шаҳинанинг дугонасининг 3 ёшли фарзандини ўғирлайди ва номаълум жойга яширинади. Бу орқали дугоналарга босим ўтказишни кўзлайди, хотинини топиб уйга қайтаришни ўйлайди.

ИИВ ходимлари ўтказган тадбир натижасида айбдор қўлга олинган. Қизча оиласига соғ-омон қайтарилган.

Жиноят ишлари бўйича Олмазор тумани судяси Мусо Юсуповнинг айтишича, жиноятчига нисбатан бир қанча енгиллаштирувчи ҳолатлар инобатга олинган. Айбдор жами 1 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.

 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг