Тошкентда 4 эркак бир аёлга куч ишлатиб, бор-будини шилиб кетишди
Тошкент шаҳрининг Миробод туманида 18 январь куни соат 20:35 ларда бир гуруҳ шахслар — В.Ц, Д.К., Қ.А. ва Б.А. Қўйлиқ 1-даҳа 5-уй олдида Тошкент вилояти Юқоричирчиқ туманида яшовчи қиз А.Ц.ни куч ишлатиш йўли билан қўрқитишган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабарига кўра, тўртовлон қизнинг 6 000 000 сўм пули, 8 500 АҚШ доллари, парфюмерия маҳсулотлари, «Айфон» ва «Самсунг» мобиль телефонлари бўлган сумкасини тортиб олиб, воқеа жойидан яширинганлар.
Кўрилган чоралар натижасида улар ушланганлар.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter