Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда 4 ёшли бола 4-қаватдан тушиб кетди

Тошкентда 4 ёшли бола 4-қаватдан тушиб кетди

Фото: «Postda.uz»

2019 йилнинг 20 декабрь куни Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида 4 ёшли бола назоратсиз қолдирилгани сабаб кўп қаватли уйнинг 4-қаватидан тушиб кетди. Бу ҳақда Postda.uz хабар берди.

Н.К. зудлик билан шифохонага олиб борилиб, тиббий муолажалар кўрсатилганига қарамасдан шифохонада дунёдан кўз юмди.

Айни пайтда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ Чилонзор туманида бир ярим ёшли бола бувисининг уйида бўлган вақтда қаровсиз қолганида, токчага чиқиб 4-қаватдаги хонадон деразасидан пастга тушиб кетганди. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг