Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда автобус ЙТҲга учради (фото)

Тошкентда автобус ЙТҲга учради (фото)

Фото: «Repost.uz»

«Isuzu» русумли автобус «Туркистон» санъат саройи қаршисида симёғочга бориб урилди. «Repost» нашри ушбу ҳодиса фотоларини эълон қилди.

Фото: «Repost.uz»

Бугун, 12 август куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида «Isuzu» русумли автобус «Туркистон» санъат саройи қаршисида симёғочга урилди.

Фото: «Repost.uz»

Маълум бўлишича, (давлат рақами 10 105 NBA бўлган) 148-рақамли автобус «Жоми – Тузель» йўналишида ҳаракатлананаётган бўлган. 29 ёшли автобус ҳайдовчиси  бошқарувни эплай олмай симёғочга урилган.

Фото: «Repost.uz»

Ҳодисада жабрланганлар бор. Айни вақтда ЙТҲ сабаблари аниқланяпти, деб хабар берган ИИББ матбуот хизмати.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг