Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда бир гуруҳ босқинчилар қўлга олинди (фото)

Тошкентда бир гуруҳ босқинчилар қўлга олинди (фото)

Фото: «GUVD.uz»

2018 йилнинг 4 март куни тахминан соат 15:30 ларда номаълум шахслар «Тошкент савдо маркази» бозори ёнида фуқаро К.Б.га ҳужум қилишиб, 43.300.000 сўм миқдоридаги пуллари ва «Samsung» русумли уяли телефонини босқинчилик йўли билан эгаллаб олганлар. Шундан сўнг, жабрланувчининг автомашинасидан фойдаланган ҳолда бир неча километр масофа босиб ўтиб, уни турар-жой уйлари ёнида қолдирганлар ва эгаллаб олинган мол-мулклар билан жиноят содир этилган жойдан яширинганлар.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 267-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан ўтказилган тергов-тезкор тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Сергели туманида яшовчилар муқаддам судланган Х.Ш. ва М.М. содир этганликлари аниқланган.

Содир этилган жиноятнинг оғирлик даражаси ва жиноятчиларнинг шахсини инобатга олиб, уларни Тошкент шаҳар ИИББ Жиноят қидирув бўлимининг малакали ходимлари ва махсус бўлим ходимлари билан ҳамкорликда ушлаш ҳақидаги қарорга келинди. Қўлга олиш давомида жиноятчилар фаол қаршилик кўрсатиб, яширинишга уринганликларига қарамасдан, улар зарарсизлантирилиб, қўлга олиндилар.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, уларнинг бошқа жиноятларга алоқадорликлари текширилмоқда.





Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг