Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда бир кечада 2000 дан ортиқ байроқ ўғирланди

Тошкентда бир кечада 2000 дан ортиқ байроқ ўғирланди

Фото: Troll.uz / Telegram

Мустақиллик куни нишонланган кечаси Тошкент кўчаларига ўрнатилган 2000 дан ортиқ байроқлар ўғирланди. Етказилган зарар миқдори 142,6 млн сўмни ташкил этди.

Мустақиллик куни муносабати билан Тошкент кўчаларига 6852 дона Ўзбекистон байроғи ўрнатилди. Байрам нишонланган кечаси уларнинг 2037 таси ўғирланди, дея хабар қилади пойтахт ҳокимияти матбуот хизматига таяниб «Газета.uz».

Жумладан, Бектемир туманида 71 та, Мирободда — 207 та, Олмазорда — 87 та, Сергелида — 123 та, Учтепада — 76 та, Яшнободда — 60 та, Чилонзорда — 560 та, Шайхонтоҳурда — 512 та, Юнусободда — 112 та ва Яккасаройда — 229 та байроқ олиб кетилган.

Ҳар бир байроқнинг нархи 70 минг сўмни ташкил этади, дея маълум қилади ҳокимият. Шундай қилиб, бир кечада етказилган зарар миқдори 142,6 млн сўмни ташкил этди.

1 сентябрь куни кечаси ижтимоий тармоқларда номаълум шахсларнинг симёғочлардаги байроқларга ечиб олаётгани тасвирланган фотосурат ва видеолар тарқалди. Бундан ташқари, ўнлаб автомобиллар тинимсиз шовқин солиб, авариявий вазиятни вужудга келтирган ҳолда шаҳар бўйлаб айланиб юрди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг