Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда ярим тунда босқинчилик қилган гуруҳ қўлга олинди

Тошкентда ярим тунда босқинчилик қилган гуруҳ қўлга олинди

Фото: «Sof.uz»

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида 20 март куни жиноят содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

Қайд этилишича, 20 март куни соат 03.45ларда 1986 йилда туғилган Ш.И., 1987 йилда туғилган М.Н., 1979 йилда туғилган И.Ш., 1976 йилда туғилган К.А. ва 2001 йилда туғилган Ҳ.З.лар жиноий тил бириктириб, Хакимзода кўчасида яшовчи С.М.нинг уйига босқинчилик мақсадида девор ошиш йўли орқали бостириб киришади. Унга тан жароҳати етказганларида, С.М. уларга фаол қаршилик кўрсатган ва кўтарилган шовқиндан ҳеч нарса ололмай, босқинчилар воқеа жойидан яширинганлар.

Кўрилган чоралар натижасида Ш.И., М.Н., И.Ш., К.А. ва Ҳ.З. қўлга олинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг