Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда даҳшатли жиноят фош этилди

Тошкентда даҳшатли жиноят фош этилди

Фото: «Asr.uz»

Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги «Аbror style» гўзаллик салонида ишлаган Н.М шу йилнинг 16 февралидан бери қидирувда эди. У салондан номаълум аёл билан чиқиб кетганча қайтиб келмаган.

Ички ишлар вазирлиги берган хабарга кўра, кўрилган чоралар натижасида даҳшатли жиноят иши фош этилган.

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳар Сергели туманида рўйхатда турувчи, вақтинча Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида яшовчи М.А. уйида ўзаро жанжал оқибатида Н.М.нинг юзига сирка кислотасини сепиб, бўйин ҳамда елка қисмларига пичоқ билан уриб жароҳат етказиб, сўнг танасини болта билан бўлакларга ажратиб, полиэтилен қопларга жойлаштирган. У шундан сўнг тананинг қорин қисмини Чирчиқ дарёсига, қолган қисмларини шу дарё қирғоғида жойлашган чакалакзорга ташлаб кетган.

Кўрилган чоралар натижасида М.А. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг