Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда «донғи» кетган «Шуҳрат – Домбрабадский» ушланди

Тошкентда «донғи» кетган «Шуҳрат – Домбрабадский» ушланди

Фото: «CA-NEWS»

2018 йил 8 июнь куни халқ орасида «Шуҳрат – Домбрабадский» (дўмбирободлик Шуҳрат) номи билан танилган Шуҳратилла Носиров ва унинг акаси Шавкат Носировга нисбатан Тошкент шаҳар Чилонзор тумани ИИБ томонидан Ўзбекистон ЖКнинг 145-(виждон эркинлигини бузиш), 227-(ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш), 228-(ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) ва 165-(товламачилик) моддалари бўйича жиноий қўзғатилди.

Ака-ука Носировлар шу куннинг ўзида ички ишлар идоралари ходимлари томонидан ушланган. Айни вақтда уларга нисбатан жиноий иш доирасида тергов ишлари давом этмоқда.

Маълум қилинишича, 1990-йиллар бошида Носиров Шуҳрат уюшган жиноий гуруҳ ташкил этган. Бу гуруҳ рэкет ва бошқа зўравонликларга таянган жиноятларни содир этиш билан шуғулланган. У 1994 йили мавжуд далиллар асосида 16 йилга озодликдан маҳрум этилган эди. Жазони ижро этиш муассасаси тартибини бузгани учун 2 марта муддати узайтирилган, 2016 йил августида озодликка чиқарилган эди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг