Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда йўловчи автобуси ағдарилиб кетди (видео)

Тошкентда йўловчи автобуси ағдарилиб кетди (видео)

Фото: «Водители Ташкента»

Бугун, 6 март куни эрталаб «18-автобус саройи»га қарашли «Чорсу» — «Оқлон маҳалласи» йўналишида қатновчи 27-автобус ЙТҲ оқибатида адарилиб кетган. Бу ҳақда «Xabar.uz»га ҳодиса гувоҳлари хабар беришди.

Маълум қилинишича, «Исузу» русумидаги автобус Тошкент шаҳридаги 1-шаҳар клиник шифохонаси яқинида Нурафшон кўчасида йўл ўртасидаги тўсиқ ва устунларга урилиб, ағдарилган. Автобусда йўловчилар бўлган.

Воқеа жойига иккита тез тиббий ёрдам машинаси етиб келиб, жабрланувчиларга тиббий ёрдам кўрсатган.

«Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизмати хабар беришича, икки киши енгил даражада жароҳатланган. Ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

«Водители Ташкента» гуруҳида эълон қилинган видеодан кўриш мумкинки, ағдарилган автобус махсус транспорт ёрдамида «оёққа турғизилган».

Бир неча кун аввал «Тошшаҳартрансхизмат» автобусдан мажбурлаб туширилган кекса аёл воқеаси тафсилотларини маълум қилганди.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг