Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда коллеж ўқувчиси курсдошининг телефонини ўғирлади

Тошкентда коллеж ўқувчиси курсдошининг телефонини ўғирлади

Фото: «Спутник»

Шайхонтоҳур туманида 2018 йилнинг 24 январь куни соат 17.30 да Тошкент қурилиш ва молия касб-ҳунар коллежи талабаси М.А.Қ таниши Т.Н.Д.га тегишли уяли алоқа воситасидан бир маротаба қўнғироқ қилишни алдаб сўраган.

Уяли алоқа воситасининг русуми «Samsung G-1» бўлиб, унинг нархи 680 минг сўм эди. Сўнг М.А.Қ. гўёки кимгадир қўнғироқ қилгандай бўлиб, Т.Н.Д. чалғиганидан фойдаланган ва уяли алоқа воситасини ўзга шахсга сотиб юборган.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг