Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда куппа-кундуз куни талончилик қилишди

Тошкентда куппа-кундуз куни талончилик қилишди

Фото: «volynpost.com»

Шайхонтоҳур туманида 4 феврал куни соат 10.00 да Самарканд вилоятида яшовчи О.А.Ш. Фурқат кўчаси «Мармарис» кафеси олдидаги пиёдалар йўлида талончилик қилган.

Таҳририятимизга келиб тушган хабарга кўра, фуқаро О.А.Ш. Чилонзор туманида яшовчи И.Д.М.нинг қўлидаги 50.000 сўмлик қизил рангли ҳамён ва унинг ичидаги 1 дона Ипотека банк, 2 дона Миллий банк, 1 дона Асака банкларга тегишли пластик карталари, 90 000 сўм пули ва 1 050 000 сўмлик 1 дона «General Mobile» телефонини талончилик йўли билан юлиб олиб, воқеа жойидан яширинган.

Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ишлари олиб борилмокда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг