Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкент метросида поезд станциялар орасида тўхтаб қолди

Тошкент метросида поезд станциялар орасида тўхтаб қолди

Бугун Тошкент метросида кутилмаган ҳолат содир бўлган. Ўзбекистон йўлидаги «Беруний» ва «Тинчлик» метро бекатлари орасида поезд тўхтаб қолган. Бу ҳолат акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалиб кетгани ҳақида «Uz24» хабар бериб ўтди.

«Тошкент метрополитени» УК маъмурияти ушбу содир бўлган ҳодиса юзасидан қуйидагича изоҳ берди:

«2019 йил 15 март тахминан соат 11:45 да 39-маршрут бўйича ҳаракатланаётган ҳаракат таркиби Беруний бекатидан «Тинчлик» бекати томон ҳаракатланганда техник носозлик сабабли икки бекат оралиғида тўхтаб қолган. Носозлик 8 дақиқада бартараф этилиб, ҳаракат таркиби ўз йўналишини давом эттирди».

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг