Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда шубҳали шахс ёнидан «марихуана» топилди

Тошкентда шубҳали шахс ёнидан «марихуана» топилди

Фото: «Likar Info»

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур ички ишлар бошқармасининг «102» тезкор хизмат рақамига тушган хабарга кўра, Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 1989 йилда туғилган М.А. Оқтепа майдонида тўхтатиб, текширилганда унинг ёнидан 80,10 грамм «марихуанна» гиёҳванд моддаси топилган.

Туман ички ишлар бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси, 2-қисми (Гиёвандлик воситалари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) аломати билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ишлари амалга оширилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг