Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда «Spark» ЙХҲБ инспекторини уриб юборди (видео)

Тошкентда «Spark» ЙХҲБ инспекторини уриб юборди (видео)

Фото: «Xabar.uz»

31 май куни кечаси Тошкент чорраҳаларининг бирида ЙХҲБ инспекторини автомашина уриб юборган. Маълум бўлишича, ушбу воқеа Навоий кўчасида содир бўлган. Бу ҳақда «Repost.uz» сайти хабар берди.

Видеодан кўриниб турибдики, инспектор пиёдалар ўтиш жойидан светофорнинг огоҳлантирувчи чироқлари ёниб-ўчаётган пайтда ўтишга ҳаракат қилган. Қаторда турган автомашиналардан бири эса, унга ёнган яшил чироқда ўтишга ҳаракат қилиб, инспекторни кўрмай уриб юборган.

Маълум қилинишича, инспектор ҳодиса оқибатида кичик жароҳатлар олган ва унинг ҳаёти хавф остида эмас.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг