Тошкентда Туркия фуқароси 8 ёшли миллатдошини уриб юборди

Тошкентда Туркия фуқароси 8 ёшли миллатдошини уриб юборди

Фото: «Asr.uz»

Кеча, 13 февраль куни Учтепа туманидаги Турк мактаби қаршисида Туркия фуқароси К.У. (1983 йилда туғилган) «Ласетти» автоуловини бошқариб кетаётганда, пиёдани уриб юборган.

Аниқланишича, пиёда ҳам Туркия фуқароси (2010 йилда туғилган) бўлиб, бахтсиз ҳодиса сабабли чап оёғидан жиддий жароҳат олган.

Бундай бахтсиз ҳодисалар асосан, ҳайдовчи ва пиёдаларнинг эътиборсизлиги, шошқалоқлиги сабаб содир этилади. Уларнинг олдини олиш эса фуқароларнинг ўз қўлида.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг