Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ЙҲХБ инспектори иштирокида ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди (видео)

Тошкентда ЙҲХБ инспектори иштирокида ҳалокатли ЙТҲ содир бўлди (видео)

Бугун, 28 апрель куни тонгги соат 4:34да Юнусобод туманининг Амир Темур ва Боғишамол кўчалари кесишган чорраҳада йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ЙҲХБ хабар берди.

Х.О. бошқарувидаги «ВАЗ-2107» ва ЙҲХБ инспектори сержант Х.М. бошқариб бораётган «Ласетти» русумли хизмат машинасининг ўзаро тўқнашиб кетиши оқибатида ҳар иккaла ҳайдовчи, шунингдек, «Ласетти» йўловчиси — ЙПХ инспектори, сафдор О.Ф. ҳамда «ВАЗ-2107» автомобили йўловчилари Ч.Ш. ва Г.О. тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.

«ВАЗ-2107» салонидаги яна икки нафар йўловчи — ҳозирда шахси аниқланаётган, тахминан 50-60 ёшлардаги эркак ва аёл киши воқеа жойида ҳалок бўлган. Айни вақтда мазкур ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Таҳририятимиз номидан марҳумларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз, жароҳат олганларга эса тезроқ соғайиб кетишини тилаймиз.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг