Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетди (видео)

Тошкентда йўловчи автобуси ёниб кетди (видео)

Фото: «UzNews.uz»

Кеча, 29 август куни соат 20.17да Тошкент шаҳар ИИББ ЙХБ куч ва воситаларини бошқариш ва мувофиқлаштириш марказига 12-автобус корхонасига қарашли бўлган 131-йўналишдаги «Mersedes Benz Low Conecto» автобусининг ёниб кетгани ҳақида хабар келиб тушди, дея маълум қилди Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати.

Воқеа Олмазор туманидаги Зиёлилар бекати олдида юз берган. Ёнғин соат 20.26да бартараф этилган. Оқибатда автобуснинг двигатель бўлинмасига зиён етган. Тахминларга кўра, бунга автотранспорт воситасининг ёқилғи тизимидаги носозлик сабаб бўлган. Қурбонлар ва жароҳатланганлар йўқ.

Ўз навбатида, Тошкент шаҳар ИИББ ЁХБ автокорхоналар раҳбарлари ва ҳайдовчиларини транспорт воситасининг техник ҳолатига эътибор қаратишларини ва носоз автобусларни йўналишга қўймасликларини ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишларини сўраб қолади, дейилади хабарда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг