Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентда ёш болага уятсиз ҳаракат содир этган такси ҳайдовчиси ушланди

Тошкентда ёш болага уятсиз ҳаракат содир этган такси ҳайдовчиси ушланди

Интернет тармоғида вояга етмаганга нисбатан фаҳш ҳаракатлар қилган таксичи билан боғлиқ ҳодиса ҳақида хабар тарқалганди.

Мазкур факт Тошкент шаҳар ИИББ раҳбариятининг назоратига олингани, жумладан, Бобур Ж.нинг вояга етмаган ўғлига нисбатан уятсиз бузуқ ҳаракатлар содир этган шахсга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб йўллаган аризасига асосан Чилонзор тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисми аломатлари билан жиноят иши қўзғатилганлиги ҳамда ушбу жиноятни содир этган шахсни аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилаётганлиги ҳақида маълум қилинганди.

Қўшимча маълумот берилишича, мазкур жиноят бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари томонидан гумон қилинувчининг шахси (47 ёшли Ғайрат Д) аниқланди. Ҳозирги кунда у ушланган ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисми билан айб эълон қилиниб, суд томонидан қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.  Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг