Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги «Анҳор» бўйида дарахт ёниб кетди

Тошкентдаги «Анҳор» бўйида дарахт ёниб кетди

Фото: «0629.com.ua»

Кеча, 27 май куни соат 18:01 ларда «Анҳор» канали бўйида дарахт ёнган. Бу ҳақда «Xabar.uz» манбаси хабар берди.

Қайд этилишича, ўт ўчирувчилар ҳодиса жойига соат 18:08 да етиб борган. Ёнғин соат 18:14да ўчирилган. Ёнғин сабаби аниқланмоқда.

Шунингдек, шу куни соат 19:34 ларда 1949 йилда туғилган фуқаро В.А. уйининг ҳаммом ва айвон том қисми — 25 квадрат метр майдонда ёнғин чиққан. Ўт ўчирувчилар ҳодиса жойига соат 19:40 да етиб борган. Ёнғин соат 19:51 да ўчирилган. Ёнғин ҳаммом иситиш печининг қизиб кетиши натижасида келиб чиққани тахмин қилинмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг