Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Ким нима дардда? Тошкентдаги арча байрамида марихуана «савдогарлари» ушланди

Ким нима дардда? Тошкентдаги арча байрамида марихуана «савдогарлари» ушланди

Фото: «Uza.uz»

2017 йилнинг 31 декабр куни соат 19:00да Тошкент шаҳар Шайҳонтоҳур тумани, Лабзак мавзесида жойлашган «Анҳор-Локомотив» истироҳат боғида ўтказилаётган арча тадбири давомида муқаддам судланмаган, бош ҳисобчи лавозимида ишлаб келаётган А.А.нинг ёнидаги нарсалари кўздан кечирилганда, қўлидаги рўмолчасининг ичидан 200 сўмлик купюрага ўралган яшил рангли, ўткар ҳидли, ўсимликсимон модда борлиги аниқланди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг хулосасига кўра, фуқаро А.А.дан олинган гиёҳванд модда тетрагидроканнаббинол бўлиб, бу модда марихуана деб номланиши, унинг қуритилган ҳолатдаги оғирлиги 1,84 граммга тенглиги аниқланган.

Шунингдек, 28 декабр куни ҳам мазкур арча тадбири давомида 1990 йилда таваллуд топган, муқаддам судланмаган Ж.У. тўхтатилиб текширилганда, ўзини шубҳали тутиб, кириш эшигидан орқа тарафга қайтиб чиқади ва ариқ ичига гугурт қутисини отиб юборади.

Шу вақтда ТИИБ ходимлари холислар иштирокида гугурт қутисини олиб, кўздан кечиришади ва унинг ичида яшил рангли, ўткир ҳидли, ўсимликсимон модда борлигини аниқлаб, баённома тузишади, ашёвий далил сифатида ҳужжатларни расмийлаштиришади.

Тошкент шаҳар ИИББ ЭКМнинг хулосасига кўра, фуқаро Ж.У. томонидан ариқ ичига улоқтириб юборилган модда таркибида гиёҳванд модда тетрагидроканнаббинол бўлиб, бу модда марихуана деб номланиши, унинг қуритилган ҳолатдаги оғирлиги 1,77 граммга тенглиги аниқланган.

Ушбу ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 276-модда 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг