Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги қуролли босқинчилик камерага тушиб қолди

Тошкентдаги қуролли босқинчилик камерага тушиб қолди

Видеодан кадрлар

Ҳодиса куни кеча, 23 июль куни тахминан соат 13.15 да Тошкент шаҳрида содир бўлган.

Яшнобод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, 4 нафар номаълум шахс Олтинтепа кўчасидаги дўконга кириб, 26 ёшли сотувчи Хумоюн И.га пичоқ билан таҳдид қилиб, мобиль телефон ва 4.000.000 сўм пулни олиб, воқеа жойини тарк этишган. 

Кўрилган тезкор чоралар натижасида гумонланувчилар муқаддам судланган 47 ёшли Дмитрий Л., 43 ёшли Валентин Н., 45 ёшли Алексей К. ва 37 ёшли Дмитрий Ш.лар эканликлари маълум бўлди.

Айни вақтда 47 ёшли Дмитрий Л. ва 43 ёшли Валентин Н.лар қўлга олинганлар, 45 ёшли Алексей К. ва 37 ёшли Дмитрий Ш.ларни қўлга олиш чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг