Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги бозорда қотиллик содир этилди

Тошкентдаги бозорда қотиллик содир этилди

Иллюстратив фото

Шу йилнинг 11 январь куни соат 12:10ларда Бектемир тумани, ТХАЙ кўчасидаги «Тошкент қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори» АЖ ҳудудида қотиллик содир этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, А.Исмоилов (1965 й.т., судланмаган, ишчи) таниши А.Абдураҳмонов (1975 й.т., судланмаган, ишчи) билан юк тушириш ва ортиш учун мижоз талашиб, ўзаро жанжаллашиб, ёнида бўлган ошхона пичоғи билан чап кўкрак соҳасига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирган.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куни туман прокуратураси томонидан А.Исмоиловга нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган (у ушланган).

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг