Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентда талабага етказилган тан жароҳати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда талабага етказилган тан жароҳати бўйича жиноят иши қўзғатилди

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабасига етказилган тан жароҳати ҳақида Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берилди.

Қайд этлишича, жорий йилнинг 19 февраль куни соат 12.30 ларда 18 ёшли Мадамин А. ва Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти талабаси 20 ёшли Жахонгир А. ўртасида келиб чиққан можаро, жанжалга айланган. Натижада Мадамин А. қўл жанги усулини қўллаб, иккаласи ерга йиқилган. Йиқилиш жараёнида Жахонгир А. бетон тўсиққа боши билан урилган. Оқибатда у тан жароҳатлари билан касалхонага ётқизилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси («Қасддан оғир тан жароҳати етказиш») аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Мадамин А. жиноят ишига гумон қилинувчи сифатида жалб қилинган. Тергов давом этмоқда.

Шунингдек, ҳозирда Жахонгир А. жароҳлик амалиётидан ўтганлиги ва кома ҳолатидан чиққанлигини, шифокорлар унинг аҳволини мўътадил деб баҳолаётганлигини маълум қилинган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг