Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×
IOS qurilmalar uchun Xabar.uz mobil ilovasi. Юклаб олиш ×

Тошкентдаги мебель фирмасида ёнғин содир бўлди

Тошкентдаги мебель фирмасида ёнғин содир бўлди

Бугун 11 февраль куни эрта тонгда Олой бозори яқинида жойлашган, туркиялик тадбиркорларга тегишли «Бай Мираж мебель» фирмаси биносида ёнғин содир бўлган.

Ёнғин хавфсизлиги ходимлари ёнғинни бартараф этишган. Дастлабки хабарларга кўра, ушбу ҳодиса электр ўтказгичлардаги қисқа туташув туфайли юзага келган.

Фирма биноси «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ биноси билан ёнма-ён жойлашган. «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ матбуот хизматининг «Xabar.uz»га маълум қилишича, жамият биносига хеч қандай зарар етмаган.

Ёнғин хавфсизлиги ходимлари воқеа сабабларини ўрганишмоқда. 

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг