Хабарлар тезкор Телеграм каналимизда Обуна бўлиш ×

Тошкентдаги спа-салонларда «қўшимча» хизматлар аниқланди

Тошкентдаги спа-салонларда «қўшимча» хизматлар аниқланди

Фото: ИИББ

Спа-салонларга карантин чекловлари ечилиб, уларнинг ишга тушиши ортидан шаҳар аҳолиси томонидан айрим муассасаларда фоҳишахоналар мажудлиги ҳақидаги шикоятларнинг сони ошган.

ИИББ ходимлари томонидан 2021 йилнинг 23 ва 24 февраль кунлари Яккасарой туманида профилактик тадбирлар ташкил этилган.

Қайд этилишича, бир қатор спа-салонларда «қўшимча» хизматлар таклиф қилинаётгани билан боғлиқ фактлар аниқланган.

Спа-салонлар маъмурияти ва ишчилари билан ўтказилган профилактик суҳбатлар давомида Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари интим характерга эга ноқонуний хизматлар учун маъмурий ва жиноий жавобгарлик кўзда тутилгани ҳақида огоҳлантирилган.

Изоҳлар 0

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг